Туркия ҳокимиятини ҳарбий давлат тўнтариши воситасида эгаллашга муваффақиятсиз уринишдан сўнг, 336 киши қамоққа олинган, деб хабар қилмоқда Туркиянинг NTV телеканали.

Бунга қадар, Туркия бош вазири бинали Йилдирим тўнтаришга алоқадор 130 нафар ҳарбийнинг ҳибсга олингани ва генералнинг ўлдирилганини эълон қилганди.

Аввалроқ, Истанбулдаги Босфор кўпригини эгаллаб олган ўнлаб аскарлар қўлларини кўтарган ҳолда, таслим бўлаётгани хабар қилинган эди.