Туркияда давлат тўнтариши амалга оширган ҳарбийлар мамлакат президенти Эрдўған чақирувига асосан кўчаларга чиққан тарафдорларни ўққа тута бошлади. 

РИА Новости ахборот агентлиги берган хабарга кўра, камида тўққиз киши ўлдирилган.

Бундан олдинроқ, Эрдўған тарафдорлари давлат тўнтаришига қарши эканликларини билдиришган ва баъзи нуқталарда ҳарбийларга ҳужум қилган ҳамда улардан танкларни олиб кетишларини талаб қилгани хабар қилинганди. 

Эслатиб ўтамиз, 16 июлга ўтар кечаси Туркияда тўнтаришга уриниш юз берди. Ҳарбийлар мамлакатдаги ҳокимиятни ўз қўлига олганини маълум қилди.