Туркияда амалга оширилмоқчи бўлган ҳарбий тўнтарув билан боғлиқ ҳолда олий маъмурий суднинг 10 ҳаками ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда NTV каналига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, кассацион суднинг яна 140 ҳаками қидирувда қолмоқда.

Аввалроқ Туркияда тўнтарувга уринишдан кейин ўз лавозимидан 2745 нафар ҳакам олингани маълум қилинганди. Таъкидланишича, ушбу қарор Ҳакам ва прокурорларнинг олий кенгаши томонидан қабул қилинган.