Туркия бош штаби раҳбари вазифасини вақтинчалик бажарувчи Умит Дундарнинг хабар қилишича, тўнтарув ҳаракати натижасида 41 нафар полиция ходими ҳалок бўлган. Шунингдек 104 нафар тўнтарув тарафдорларининг қурбон бўлган. Бу ҳақида Daily Sabah хабар берган

Туркия телеканалларида тўғридан-тўғри эфир орқали чиқиш қилган Туркия бош вазири Бийнали Йилдиримнинг берган маълумотига кўра, ҳозирга қадар 2839 киши давлат тўнтарув ҳаракатида иштирок этганликда айбланиб, қўлга олинган. Тахминан 1440 киши турли жароҳатлар олган. 

Йилдирим ўз нутқида журналистларнинг саволларига жавоб бериб, уларга мана шундай мураккаб вазиятда кўрсатган жонбозликлари ва ватанпарварликлари учун катта миннатдорчилик билдирди ва барчани бирлашишга чақирди. 

15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси Туркияда давлат тўнтарувини амалга ошириш ҳаракатлари кузатилди. Ҳарбийлардан иборат гуруҳ мамлакат ҳукуматини қўлга олганлик ҳақида маълум қилишди. Истанбул ва Анқара кўчаларига ҳарбий техникалар чиқди, осмонга авиация кўтарилди. Шаҳар ичида олиб борилган тўқнашувдан кейин Миллий разведка ташкилоти вакили Нуҳ Йилмаз давлат тўнтарув ҳаракатига барҳам берилганини маълум қилди.