Кеча тунда Туркияда бўлиб ўтган давлат тўнтаришига уринишда ўтган йил ноябрда Россиянинг CУ-24 қирувчи самолётини уриб туширган учивчи ҳам қатнашган. Бу ҳақда Анқара мэри Мелих Гўкчек хабар берган.

Туркия президенти Ражаб Эрдўған бу тўнтаришга уринишда «параллел ҳукумат» деб номланадиган ташкилот ва унинг раҳбари Фатҳулло Гуленни айблаган эди.

«Айнан мана шу «параллел ҳукумат» Россия билан алоқаларимиз ёмонлашувига сабаб бўлди. Кечаги хунрезликларда Россия қирувчи самолётини уриб туширган ва ташкилот аъзоси бўлган учувчи ҳам қатнашган. Бу нарсани шу вақтгача айтмаган эдик, лекин мен, Мелих Гўкчек ҳозир шу гапни айтаман, Россия билан алоқаларимизни мана шу малъунлар бузишди»,- дейди жаноб мэр.