Ражаб Тойиб Эрдўған 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси содир бўлган ҳарбий тўнтарув ҳаракатларининг ортида унинг собиқ иттифоқчиси Фатҳуллоҳ Гулен турганлигини маълум қилди. У АҚШда истиқомат қилади, кўплаб сиёсатчилар ва дин арбоблари орасида ўзига яраша обрў-эътиборга эга. Гуленнинг ортида ким турибди, у қандай қилиб кўп миллиардли империяга асос солди ва нима учун Эрдўған билан зиддиятга борди? Буларнинг барчаси ҳақида батафсил сўз юритамиз. 

Парвоз

Гулен Туркиянинг шарқида имом оиласида дунёга келган. 4 ёшидан намоз ўқишни бошлаган, 10 ёшида Қуръонни ёд олган. 14 ёшида биринчи ваъзини ўқиган, 19 ёшида эса имом даражасига етган. 70-йилларда Гулен фаол воизлик қила бошлади: у энг аввало турк буржуазиясини жалб қилди, зеро у мусулмонлар учун аскетик ҳаёт тарзини муҳим деб билмайди. Унинг нутқларидан бирини Туркиянинг ўша пайтлардаги бўлажак президенти Сургут Ўзан эшитиб қолади ва тез орада Гулен янги турк истеблишменти сафига киради. 

Империя

1997 йилдаги ҳарбий тўнтарувдан кейин Гулен даволаниш учун АҚШга кетади, аммо барча текширувлардан ўтиб бўлганидан сўнг Туркияда шариат ўрнатишга даъват қилганликда айбланиб, унга нисбатан жиноий иш очилгани туфайли ватанига қайтмасликка қарор қилади. Шундан кейинги 10 йил қоронғулик билан қопланган. Айнан шу пайтларда у энг бой турк қувғинига айланади ҳамда АҚШда кўп миллиардли империясини барпо қилади. Бир вақтнинг ўзида Гулен бутун дунё бўйлаб мактаблар очади, бироқ 2006 йилда АҚШда миграция қонунчилиги билан боғлиқ муаммоларга тўқнаш келади. Бу можаро дипломатлар ва марказий разведка бошқармаси ёрдамида тезда ҳал қилинади. 

Таъсир

Тез орада Америка матбуоти Гуленни бир “сайёранинг энг нуфузли интеллектуали”, бир “дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони” ва ҳаттоки “дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси” қаторига киритади. Туркияда у томонидан 1966 йилда асос солинган “Хизмет” (“Хизмат”) диний ҳаракатининг тарафдорлари 6 миллионни ташкил этади. Гуленнинг ЕИ ва АҚШда 30 мингдан ортиқ корхонаси бўлиб, унинг улкан бизнес-империясидан тушадиган йиллик даромади 25 миллиард доллардан иборат. 

Барибир келишади

“Хизмет” ҳаракати стратегиясини оддий қилиб айтганда “Ким бўлсанг ҳам, биз барибир ёнингга борамиз” шиори билан изоҳлаш мумкин. “Хизмет” раҳбарияти Эрдўған бош вазир бўлган пайтларда унинг партиясини фаол қўллаб-қувватлаган. Бироқ кейинчалик турк ҳукумати “Хизмет” ҳаракатини “Фатҳуллоҳ Гуленнинг террорчи гуруҳи” деб атай бошлади. 

Давлат тўнтаруви 

2013 йилда бўлиб ўтган коррупция можаросидан сўнг Ражаб Эрдўған бунда Гуленни айблади. У даъватчининг давлат тўнтарувини амалга оширмоқчи бўлгани ҳақида маълум қилди. Гуленнинг тарафдорлари ҳибсга олинди, кўздан ёш сиздирувчи газ билан намойишчилар тарқатилди. 2014 йилнинг 19 декабрида Истанбул суди томонидан Гуленни ҳибсга олиш ҳақида ордер берилди.

АҚШнинг роли

2012 йилда New York Times газетасига берган сўнгги интервьюларидан бирида собиқ воиз шундай сўзларни айтган: “Хаосга қарши чиқиш учун дунёга янги халқаро муносабатлар тизими керак - у фақатгина АҚШ каби етакчи давлатлар ҳамда НАТО ва БМТ каби нуфузли ташкилотлар томонидан яратилиши мумкин”

Россия Туркиянинг қўшниси

Гулен: “Россия – Туркиянинг қўшниси. Туркия НАТО аъзоси бўлса-да, қўшничилик алоқаларини ҳурмат қилган ҳолда, АҚШ билан муносабатларига зиён етказмайди – Россия билан зиддиятга бориш керак эмас”.