Бугун Грециянинг Александруполис шаҳри аэропортида Туркиянинг ҳарбий вертолёти қўнган. Унинг ичида Туркиядаги давлат тўнтаришига уринган 8 нафар ҳарбий бўлган.

Аввалроқ бу ҳарбийлар Греция ҳукуматидан сиёсий қочоқ сифатида бошпана беришлари сўраган. Улар давлат тўнтариши амалга ошмай қолганидан кейин мамлакатни вертолётда тарк этишган. Ҳарбийларнинг шахси ва ким томонидан қўлга олингани хабар қилинмаган.

Black Hawk вертолёти авариявий қўниш учун рухсат сўраган. ОАВ хабарига кўра, вертолёт Туркия полициясига тегишли. Грециянинг икки F16 қирувчи самолёти вертолётни Демокрит аэропортига қўнгунча кузатиб келган.

Ҳаво кемаси бортидаги барча саккиз киши Александруполис полиция участкасига етказилди.

Эслатиб ўтамиз, 16 июлга ўтар кечаси Туркияда ҳарбий тўнтаришни амалга оширишга уринишда 265 киши ҳалок бўлди, 2800 дан ортиқ ҳарбий ҳибсга олинди.