Европа кенгаши раиси Дональд Тускнинг маълум қилишича, Туркиядаги давлат тўнтаришига бўлган уриниш минтақа учун ҳам, Туркиянинг ЕИ билан муносабатларида ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. 

Мўғулистонда бўлиб ўтаётган ASEM (Осиё-Европа форуми) саммитида қатнашаётган Дональд Тускнинг қайд этишича, муаммоларни қурол воситасида ҳал қилиб бўлмайди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Туркияда муваффақиятсизлик билан тугаган ҳарбий давлат тўнтаришида 60 киши ҳалок бўлиб, 336 киши қўлга олинган.