Ўзбекистон бокс бўйича навбатдаги катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида Бутунжаҳон ҳаваскор боксчилар ассоциацияси АIBА раҳбари Чинг Ку Ву ҳамда Ўзбекистон бокс федерацияси раис ўринбосари Шерзод Тошматов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида таъкидланди.

АIBА раҳбари Ўзбекистондаги бокс билан шуғулланишга яратиб берилган имкониятларга юқори баҳо берди. Юқори савиядаги мусобақаларни ўтказиш тажрибасига эга бўлган Ўзбекистонда навбатдаги катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиш мумкин экани таъкидланди.