АҚШ бошчилигидаги коалиция Туркия ҳудудидан ИШИДга қарши операцияни давом эттиришни бошлади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. Бу ҳақда Пентагон расмий вакили Питер Кук маълум қилди.

"Туркиялик иттифоқдошларимиз билан яқиндан ўзаро ҳаракатлардан кейин ИШИДга қарши коалициянинг Туркиядан ҳарбий операциялари қайта бошланди", деб ёзди Кук твиттерда.   

16 июлда АҚШ ҳарбий самолётлари Туркиянинг Инжирлик базаси мамлакатдаги ҳарбий тўнтарув сабабли ёпиб қўйилгандан кейин ундан кўтарила олмаган. Томонлар Туркия билан ИШИДга қарши операцияларни тезроқ қайта бошлаш мақсадида музокаралар ўтказишган.