АҚШ Давлат департаменти америкаликларни Туркия ҳудудида юқори хавф даражаси мавжудлигидан огоҳлантирди ва уларга Туркияга бормасликни тавсия қилмоқда. 

"15 июлда давлат тўнтаруви ва унинг оқибатлари сабабли биз айни вақтга АҚШ фуқароларига Туркияга сафарларини кўриб чиқишларини тавсия қиламиз", дейилмоқда баёнотда. 

Бундан ташқари, Давлат департаменти америкаликларни Туркиянинг бутун ҳудуди бўйлаб террорчилик гуруҳлари томонидан юқори хавф мавжудлигидан огоҳлантирмоқда ва мамлакатнинг Сурия билан чегарадош ҳудудига сафарлардан қочишни тавсия қилмоқда.