АҚШнинг ахборот технология соҳасида фаолият юритувчи турли компанияларининг 100 дан кўпроқ вакили Дональд Трампнинг АҚШ президенти лавозимига номзодига қарши чиқишмоқда. Бу ҳақдаги очиқ мактуб Medium блог-платформасида жойлаштирилди. Республикачилар партиясининг Трамп расмий номзод этиб тайинланадиган қурултойи 18 июлга белгиланган.
 
Мактуб остига имзо чеккан тадбиркорлар, ихтирочилар, инвесторлар ва олимлар миллиардер номзоди технологик соҳа шаклланадиган тамойилларга мос келмаслигини айтишмоқда, бу эса фикрларни эркин ифодалаш, янги ишчиларга очиқлик, барчага тенг имкониятлар, тадқиқот ва инфратузилмага давлат инвестициялари ҳамда ҳуқуқнинг устуворлигидир.

"Биз охирги йил Дональд Трампни эшитдик ва у инновациялар учун фалокат бўлади, деган хулосага келдик. Унинг қарашлари ғоялар билан очиқ алмашиш, одамларнинг эркин ҳаракатланиши ва ташқи олам билан сермаҳсул ўзаро таъсир ғоясига зид келади. бунинг ҳаммаси эса иқтисодиётимиз учун муҳим аҳамиятга эга ҳамда инновация ва ўсишнинг асосини таъминлайди", дейилмоқда мактубда.

Шунингдек, мактубда Трампнинг иммиграцияга муносабати ва ксенофоб сўзлари танқид қилинган. Мактуб остига бир неча ўнлаб технологик компаниялар, жумладан Hyperloop One, Flickr, Bitly, Tumblr, SUN Microsystems, Samsung, Google, Twitter, Tinder, Zynga, eBay, Reddit, Instagram ва Snapchat раҳбарлари, том-менежерлари ва ҳамасосчилари имзо қўйганлар.