АҚШда Эсперанс шаҳри яқинида кичик самолёт фалокатга учради, унинг бортида 4 киши бўлган. Бу ҳақда Associated Press’га иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

АҚШ фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси вакили Кейтлин Берген Associated Press’га самолёт 16 июлда маҳаллий вақт билан 18:45 да фалокатга учраганини айтган. Самолёт ўрмонли ҳудудда қулаб, ёниб кетган.

Гувоҳлар фожиа жойидан суратларни твиттерда жойлаштиришган. Суратлардан кўринишича, воқеа жойига бир неча полиция машинаси келган ва ҳудуд ўраб олинган.

Ҳозирча бошқа тафсилотлар келтирилмаган.