АҚШнинг Луизиана штати, Батон-Руж шаҳри мэри шаҳардаги отишмада уч нафар полиция зобити ҳалок бўлганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда NBC News.

Аввалроқ ОАВ тасдиқланмаган маълумотларга кўра отишмада 3 нафар полициячи ҳалок бўлганини маълум қилганди.    

Штат полицияси вакили отишмани содир этган кимса яралангани ва айни вақтда унинг аҳволи ва жойлашган ўрни номаълумлигини маълум қилди.      

CNN маълумотларига кўра, отишмада ҳаммаси бўлиб 7 нафар полициячи жабрланган.  

Телеканал манбаси маълумотларига кўра, полиция "кўчада автомат билан юрган шубҳали эркак" ҳақида хабар олган. Полиция воқеа жойига етиб келганда номаълум шахс уларга ўт очган.  

Манбанинг қўшимча қилишича, жабрланган полициячилар шифохонага етказилганлар ва уларнинг аҳволлари оғир. 

ОАВ Батон-Ружга шаҳар полициячилари хизмат ўташ вақтида қора танли эркакни отиб  ташлаганлари видеоёзуви пайдо бўлгандан кейин эътибор қаратишган.