АҚШнинг машҳур интернет-ритейлери Amazon ўзининг маълумот базасини Италияга кўчириши мумкин. Бу ҳақда RNS хабар берган.

Манбада айтилишича, интернет-гигант ўзининг маълумотлар базасини Италиядаги Enel концернига тегишли электростанцияларга кўчиришни режалаштирмоқда. Amazon бу станциялардан бир нечтасини сотиб олмоқчи.

Enel концернининг бутунги кунда Италия бўйлаб 22та электростанцияси мавжуд бўлиб, корхона раҳбари Энрике Виаленинг таъкидлашича, Enel эскирган заводларини ёпиши мумкин.