Германия ва АҚШ мутахассисларидан иборат археологларнинг халқаро гуруҳи Грециянинг Фурни архипелагида эрамиздан аввалги 1 мингинчи йилликдан то XIX асргача чўкиб кетган 23 та кемани аниқлашди. The Fourni Underwater Survey деб номланган тадқиқот жорий йилнинг июнь-июль ойларида архипелагнинг 13 та оролида олиб борилди. Тадқиқотдан мақсад чўкиб кетган антик давр, ўрта асрларга тааллуқли ва кейинчалик ишлаб чиқарилган кемаларни аниқлаш бўлди. Бу ҳақда RNS хабар бермоқда.

Ишлар соҳилга яқин чизиқ бўйлаб, 65 метр чуқурликда олиб борилди. Масалан, олимлар эрамиздан аввалги 525–480 йилларга тўғри келадиган кемани топишга муваффақ бўлишган. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, Фурни архипелагидан муҳим савдо йўли ўтган. Улар Қора ва Эгей денгизларини Кипр ва Миср билан боғлаган.