Боливия шимолидаги Санта-Роса шаҳрида енгил моторли самолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда 17 июлда маҳаллий нашр "Дебер"га иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, қурбонлар орасида бир бола бўлган. Самолёт бортида учувчидан ташқари 5 йўловчи бўлган.

Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари воқеа жойида ишлашмоқда. Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.