Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакат парламенти давлат тўнтаришига уринишдан кейин ўлим жазосига тақиқловни бекор қилишни муҳокама қилишга қайтиши мумкинлигини айтди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Туркия президенти бундай баёнотни ўз тарафдорлари намойишидаги нутқида айтиб ўтди.

Аввалроқ турк ҳукумати ўлим жазосини қайтаришни таклиф қилгандан кейин твиттерда  #Idamistiyorum ("Мен ўлим жазоси қайтишини истайман") хештеги оммавийлашаётгани маълум қилинганди.