Туркия президенти Ражаб Эрдўған мамлакатда давлат тўнтаришига уриниш вақтида Истанбулда ҳалок бўлган етти марҳумнинг жанозасида қатнашади. Бу ҳақда NTV телеканали хабар бермоқда.

Маросим Истанбулдаги Фотиҳ масжидида бўлиб ўтади. Унда Эрдўғандан ташқари, Туркия парламенти спикери Исмоил Қаҳрамон, ЕИ бўйича вазир Умар Челик, энергетика ва табиий ресурслар вазири Барот Олбайроқ, Туркия собиқ президенти Абдуллоҳ Гюл ва собиқ бош вазир Ахмет Довутўғлилар иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда 15 июль куни тунда давлат тўнатиришга уриниш содир бўлди. Ушбу ишга алоқадорликда айбланиб, 3 минг киши ҳибсга олинди. Сўнгги маълумотларга кўра, давлат тўнтаришига уриниш вақтида 265 киши ҳалок бўлган. Шулардан 104 киши қўзғалончиларни ташкил этади.