Флорида штатида истиқомат қилувчи шахс тун маҳали ўз уйи яқинида Pokemon GO ўйини билан машғул бўлган ўсмирларга ўт очди. Бу ҳақда полицияга асосланиб, News4Jax хабар тарқатди.

Воқеа 16 июль куни, Палм-Коуст шаҳрида рўй берган. Округ шерифининг матбуот котиби Флэглер Жеймс Тройанонинг сўзларига кўра, уй эгаси тунги соат 1:30да кўчадаги шовқиндан уйғониб кетган ва кўчада автомобиль турганини кўрган.

Қуролланган шахс машинага яқинлашган ва ундаги 2 ўсмирни кўрган. Шундан сўнг у ўсмирларни даф қилиш учун машинага ўт узган. У ўз иши ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар бермаган.

Эрталаб эса ўсмирлар полиция маҳкамасига келишган ва воқеа ҳақида айтиб беришган. Улар ўша вақтда атиги  Pokemon GO ўйнашаётган бўлганини маълум қилишган.

Гаджетлар учун қўшимча реаллик элементларини ўзида мужассам этган Pokemon GO ўйини 6 июль куни тақдим этилди. Ўйиннинг моҳияти ўйинчилар мобиль дастур ёрдамида покемонлар мураббийларига айланиб, реал дунёда виртуал махлуқларни қидириб, бошқа мураббийлар билан курашиб, ўз покемонларини ривожлантиришдан иборат.

Қисқа муддат ичида у бутун дунё бўйлаб катта машҳурликка эришди. Баъзида бу ўйинга берилиб кетганлар авария ҳолатлари содир этиши кузатилмоқда. Турли мамлакатларда ўйинга қарши диний руҳдаги намойишлар ўтказилди.

Янги зеландиялик покемонларни деб ўз ишидан бўшаб кетди. 24 ёшли Том Карри мамлакат бўйлаб ўйинни икки ой давомида бутунлай ўтиш учун ўз лавозимини тарк этганини маълум қилди.