16 июлда Ниццада махсус кучлар ходимлари махсус операция давомида хатолик туфайли икки пенсионернинг уйига бостириб киришди. 

Nice-Matin маҳаллий нашрининг ёзишича, полиция Ниццадаги терактни амалга оширган террорчининг яқин атрофидаги одамларни қўлга олмоқчи бўлган.

Воқеа шаҳар марказидаги Марсо кўчасида юз берди. Эрта тонгда полиция махсус хизмати RAID ва бандитизмга қарши курашиш бригадаси BRI жангчилари тўлиқ жанговор тайёргарликда гумонланувчилар яшайдиган уйга киришган, керакли қаватга кўтарилиб, хонадонлардан бирининг эшигини бузиб киришган. Улар квартирага киргач, ётоҳхона эшигини бузиб киришганда, у ерда кекса ёшли жуфтликни кўришган.

"Улар ҳамма нарсани чил-чил қилишди, эшикни синдиришди", деб куйиниб гапирмоқда хонадон эгаси 80 ёшли Пьер Капюто.

"Улар бостириб кириб: "Мадам ташвишланманг, бир полициямиз!" дейишди. Ҳа, албатта, эшигингни бузганда, бу кимлигини билиб қўйган яхши", деб киноя билан гапирмоқда 82 ёшли Франсуаз.

Полициячилар муваффақиятсиз штурмдан кейин охир-оқибат керакли квартирага кира олишган.