Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Гари Линекер «Лестер» ярим ҳимоячиси Нголо Кантенинг «Челси»га ўтганига муносабатини билдирди. Унинг фикрича Канте лондонликларга АПЛ чемпионлигини қайтаради.

«Кантенинг кетиши муқаррар эди. У жуда зўр футболчи, энди айтиш мумкинки, «Челси» чемпион бўлади»,  — дея ёзган Линекер ўз твиттерида.

«Челси» 16 июль куни Кантенинг трансферини расмийлаштирди. Хабарларга кўра, футболчи 30 млн фунт эвазига сотиб олинган.

Манба: Tribuna.uz