Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияда давлат тўнтарувига уринишга алоқадорликда гумон қилаётган мухолиф ислом имоми Фатҳулла Гулен исён саҳналаштирилган бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Гулен "Туркияда тўнтарувга уриниш саҳналаштирилган бўлиши мумкинлиги эҳтимоли бор" деб айтди.

Гулен шунингдек Туркиядаги тўнтарувни ташкиллаштиришда иштироки борлиги ҳақидаги айбловни инкор этди.