Туркияда муҳолиф ислом имоми ҳисобланадиган Фатҳулла Гулен "Вести.Ru" телеканали эфирида у тўнтаришга уринишни ташкиллаштиришга алоқадорликда айбланаётган Туркияга экстрадиция қилинишга тайёрлигини маълум қилди.

"Мени экстрадиция қилишларидан кўрқмайман. Агар шундай қарор қилишса, шундай бўлиши керак экан", деб айтди Гулен.

Гулен навбатдаги маротаба ўзига қўйилаётган айбловни инкор этди ва бўлиб ўтган воқеаларни тергов қилиш бўйича халқаро мустақил гуруҳ яратишга чақирди.

Аввалроқ Туркия АҚШдан Гуленнинг берилиши бўйича жавобни кутаётгани маълум қилинганди.