Москва вилоятида Бэтмен кийимидаги шахс 50 га яқин жиноятни фош қилишда ёрдам берди

Маданият 17 Июль 2016 18475
Google image

Москва вилоятининг Химки шаҳрида Бэтмен кийимидаги номаълум шахс полициячиларга жиноятчилар билан курашишда ёрдам бермоқда. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари унинг ёрдамида наркосавдо, талончилик, ўғрилик каби 50 га яқин жиноят фош қилинганини тан олмоқдалар. Полиция ноодатий ёрдамчига миннатдорчилик билдирмоқда, бироқ бунга муккасидан кетмасликка чақирмоқда. Бу ҳақда "360" телеканали хабар бермоқда.  

"Бу одам 40-50 га яқин ҳибсга олишлар ўтказган, улар бўйича, асосан гиёҳванд моддаларни ноқонуний айлантириш бўйича, жиноий ишлар қўзғатилган. Федерал хавфсизлик хизмати вазиятида бизга ундан унча ёрдам йўқ. Биз бу ҳолат қандайдир оммавий ғалаёнларга олиб келмаслиги учун барчасини назоратда ушлаб турибмиз. Агар бизда кўплаб қаҳрамонлар пайдо бўлса, кўплаб муаммо юзага келади", деб айтди ФХХнинг Владислав исмли ходими.

Маҳаллий Бэтмен машҳурлашиб кетиб, жамоатчилик эътиборига тушди. Твиттерда янги қаҳрамон ёвузлик билан курашиш ниятидалигини билдирган. Интернетда у наркопритонни "босаётгани" видеоси ҳам пайдо бўлган. Видеода у наркопритонга тутун шашкаси отиб, ғойиб бўлганини кўриш мумкин. 

"Унинг костюми буюртма билан тикилган, унга келлар пластиналар ўрнатилган. Яъни бу одам яхшилаб тайёргарчилик кўрган. Мен ўз гуруҳимда одамлар бунга қандай муносабатда эканликларини билиш учун сўровнома ўтказдим. Одамлар бунга ҳақиқатда қизиқмоқдалар ва бизнинг Бэтмендан янги қаҳрамонликлар кутиб қолмоқдалар", деб айтди ижтимоий тармоқдаги "Типичние Химки" гуруҳи раҳбари Никита Белугин.

Кун янгиликлари
“Шавкат ака қўлни ташланг”: қувноқ қорақалпоқ халқи Мирзиёев билан (Видео)
20:28 / 21.01.2017 26055 Жамият
"Агар мамлакат нотўғри бошқарилса, барча ақлли инсонлар уни тарк этади".
17:12 / 21.01.2017 24579 Lifestyle
Денис Истомин Австралия очиқ чемпионати 1/8 финалига йўлланма олди
13:39 / 21.01.2017 24022 Спорт
Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) бекор қилиниши кутилмоқда
12:59 / 20.01.2017 69221 Ўзбекистон
Трамп январь охирида Мексика президенти билан учрашади 
10:38 120 Жаҳон
Ўзбекистонда 40 мингга яқин маҳбусга амнистия акти қўлланилди
Обаманинг оддий фуқаро сифатидаги биринчи куни қандай ўтди?
10:06 3065 Жаҳон
Ш.Мирзиёев: “Ҳудуд раҳбари, прокурори, солиқчиси - ҳаммаси ўзини ўйлайди, халқни ҳеч ким ўйламайди”
Трамп: ИШИДдан қутилишдан бошқа йўл йўқ
09:45 3397 Жаҳон
Ш.Мирзиёев: “Ижро органи раҳбарларининг энг каттасидан кичигигача оёғи ердан узилган”
Кўпроқ янгиликлар