«Наполи» Гонсало Ҳигуаин трансфери бўйича «Арсенал» билан музокара ўтказишни афзал билмоқда. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашрига асосланиб, tribuna.uz хабар тарқатган.

Неаполитанликлар клуби футболчини А серия гранти ва ўзининг тўғридан-тўғри рақиби «Ювентус»га сотмоқчи эмас. «Наполи» Гонсалони туринликларга фақатгина 94 миллион евро эвазига сотиши мумкинлиги айтилган.

Бундан олдинроқ, туринликлар жамоасида спорт директори сифатида ишловчи Фабио Паратичи Ҳигуаинни сотиб олмасликларини билдирганди.

«Арсенал» аргентиналик ушбу футболчи учун «Наполи»га 50 млн евро ва Жирунинг трансфер ҳуқуқини таклиф қилган. Футболчининг ўзига йилига 8 млн евро маош тўлашни назарда тутувчи 4 йиллик шартнома таклиф этилган.

Эксперт: «Наполи» Ҳигуаинни «Арсенал»га сотади