Ниццада теракт амалга оширган Муҳаммад Буҳлал терактни амалга оширишидан бироз аввал Тунисдаги оиласига 112 минг долларга яқин пул юборган. Бу ҳақда террорчининг укаси маълум қилди, деб ёзмоқда Mirror нашри.

Буҳлал укасининг айтишича, унинг акаси терактдан бир неча соат аввал унга хабар юборган ва унда ишлари жойидалиги ва бахтли эканлигини ёзган. Ниццадаги воқеадан кейин Буҳлал оиласи унга ярим тунгача ҳол-аҳволини билиш мақсадида қўнғироқ қилиб тушишга ҳаракат қилган.