Россия президенти Владимир Путин ҳамда Туркия президенти Ражаб Эрдўған телефон орқали гаплашди. Суҳбат давомида Россия президенти Туркиядаги хунрезликлар муносабати билан Эрдўғанга ҳамдардлик билдирди.

Путин ва Эрдўған тез орада ўзаро учрашув ўтказишлари ҳақида маълум қилишган, лекин учрашув қачон қаерда бўлиши аниқ эмас. Кремль давлат раҳбарлари яқин вақт ичида учрашишлари мумкинлиги ҳақида хабар қилди.

Путин мулоқот давомида «Россия давлат ҳаётида аксилконституциявий ҳаракатлар ва зўравонликка мутлақо йўл қўймаслик тамойилини қўллаб-қувватлаши»ни таъкидлади. Ҳарбий тўнтаришдан кейин мамлакатда тез орада тартиб ва барқарорлик тикланишига ишонч билдирди.