«Реал» колумбиялик яримҳимоячиси Хамес Родригесни сотишга тайёр ва унинг трансферидан камида 80 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Marca тарқатган хабарга кўра, 25 ёшли футболчи учун «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Вест Ҳэм» ва «ПСЖ» жамоалари талабгор, лекин Хамес учун максимал таклиф миқдори 60 миллион евродан ошмаяпти.

2 йил олдин «Реал» бу футболчини «Монако»дан 75 миллион евро эвазига трансфер қилганди.

Бундан олдинроқ, мадридликлар жамоаси президенти ҳамда жамоа бош мураббийи ушбу футболчининг келажаги бўйича келиша олишмаётгани хабар қилинганди.