Шотландиянинг «Селтик» клуби стадиони «Селтик Парк»да ўзига хос трибунлар очилди. Мухлислар узоқ вақт кутган тик туриб футбол томоша қилиш мумкин бўлган секторга эга бўлишди.

Унда 2900 нафар мухлис тик турган ҳолда футбол кўриши мумкин. Янги сектор «Вольфсбург»га қарши ўртоқлик ўйинида очилади. Британияда тик туриб футбол кўриладиган трибуналарга ўтган асрнинг 80-йиллардан буён рухсат йўқ эди. Чунки бундай трибуналарда жуда кўп тартибсизликлар юзага келади.

1989 йил Ҳилсбородаги машъум ҳалокат ҳам айнан тик туриб футбол кўриладиган секторларда бўлган.