Шимолий Кореядаги мактаб дарсликларидан мамлакат раҳбарларининг расмлари олиб ташланди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг «Ренхап» агентлиги маълум қилган.

Манбада айтилишича, жанубликлар Шимолий Кореяда чиқадиган 75 та турли ёшлар учун мўлжалланган дарсликларни текшириб чиқишган. Лекин улардан бирортасида аввал жуда кўп учраган Ким Чен Ин, унинг отаси Ким Чен Ир ва бобоси Ким Ир Сенларнинг бирорта ҳам расми топилмаган.

Шимолликлар раҳбарлари расми кулгили суратлар чизиш учун ишлатилмаслигининг олдини олиш учун шундай қилишган.