Россиянинг Краснодар ўлкасида 14 ёшли қизнинг ўлдирилиши юзасидан жиноий иш очилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, қиз Сочининг Магри Лазаревский посьёлкасида яшаган. У 14 ёшда бўлиб, мактабнинг тўққизинчи синфида ўқиган. Қиз тунги клубдан қайтаётганда темир йўл бекати яқинида ўлдириб кетилган.

Экспертиза хулосасига кўра, қизнинг танасида бўғиш ва кучли зарбалар аломати аниқланган.