Туркия ташқи ишлар вазирлиги ўз сайтида мамлакатда тўнтарувга уриниш оқибатида 290 дан кўпроқ киши ҳалок бўлгани ва 1,4 минг киши яраланганини маълум қилди.

 "Афсуски, 190 дан кўпроқ фуқаромиз ҳалок бўлди ва 1,4 мингдан кўпроғи яраланган", дейилди вазирликда.

Вазирлик ходимлари тўнтарувда иштирок этганлардан 100 нафари ўлганини маълум қилган. 

Аввалроқ Туркиядаги давлат тўнтарувига уринишдан кейин қўлга олинганлар сони 6 минга етгани маълум бўлганди.