Туркияда ҳарбийларнинг давлат тўнтаришига уринишидан кейин Адлия соҳасида хизмат қилувчи судья ва прокурорларнинг 426 нафар ҳибсга олинган. Бу ҳақда Anadolu хабар тарқатди.

Қайд этилишича, қўлга олинганлар FETÖ/PDY ташкилоти томонидан уюштирилган исён доирасидаги текширувлар доирасида қамоққа ташланмоқда.

Истанбул шаҳрида 132 нафар судья ва прокурор қўлга олинган. Уларнинг уйларида тинтув ўтказишга ордерлар берилган.

Аввалроқ Туркияда давлат тўнтаришига уринишдан кейин 2745 нафар ҳакам  ўз лавозимидан олингани маълум қилинганди.