Туркияда давлат тўнтаришига уринишдан кейин махсус хизматлар 51 нафар юқори мартабали ҳарбий амалдорни ҳибсга олди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Ҳукуматга қарши исёнга алоқадорларни қўлга олиш тадбирлари доирасида Денизли гарнизони бошлиғи ҳамда 11-полк генерали Камил Ўзхон Ўзбакир ҳам бор.

Қўлга олинган 105 нафар ҳарбий амалдордан 58 нафарига нисбатан суд жараёни якунланган. Қолганлар гаров пули эвазига озодликка чиқарилган.

Ҳибсга олинганлар Измирдаги қамоқхонага ташланган.

Бундан олдинроқ, Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг Баликесирдаги базаси бошлиғи генерал-лейтенант Ишоқ Дайиўғли ҳарбий тўнтаришга алоқадорликда гумон қилиниб, қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ қўмондони, генерал Акин Ўзтурк ҳам қамоққа ташланган. Айнан у исёнчилар етакчиси сифатида ҳисобланмоқда.

16 июлга ўтар кечаси Туркияда ҳарбий тўнтаришга уриниш юз берди. 16 июль тонгида эса исёнкор ҳарбийлар таслим бўлишни бошлади.

Туркия бош вазирининг маълум қилишича, тўнтаришга алоқадорлиги гумон қилиниб, қўлга олинганлар сони 6000 нафарга етди.