"Шабнам", "Жаноб Ҳеч ким", "Фотима ва Зуҳра" каби фильмлар орқали мухлислар қалбидан жой олган таниқли кино актрисаси Гулчеҳра Эшонқулова фарзандли бўлди. Бу ҳақида актрисанинг қариндошларидан бири маълум қилди.

Ижтимоий тармоқлардаги сўнгги суратларида жуфтликнинг фарзанд кутаётганлиги маълум бўлганди. Ҳозирда турмуш ўртоғи Шароф Шаропов билан Туркиянинг Истанбул шаҳрида истиқомат қилаётган актриса ўғил фарзанд кўрган. Маълумотларга кўра, чақалоқнинг вазни 4 кг ни ташкил қилган.