АҚШнинг Мэриленд штати, Балтимор шаҳрида полиция ходимлари Burger King овқатланиш тармоғи биноларидан бирида одамларни гаровга олган эркакни ҳибсга туширди. Бу ҳақда The Baltimore Sun хабар бермоқда.

Полиция ходимининг сўзларига кўра, гаровга олинганлардан ҳеч бири жабрланмаган. Айтишларича, эркак одамларни 5,5 соат вақт давомида бино ичида ушлаб турган.
Аввалроқ эркакнинг икки нафар гаровга олинган одамни қўйиб юборгани ҳақида маълум қилинган эди.