Япониянинг аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги (ЖАКСА) фазодаги “қора туйнук”ларни ўрганишга мўлжалланган янги сунъий йўлдошни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. У, фазога кўтарилганидан бир ой ўтгач ишдан чиққан "Хитоми" қурилмасини алмаштириши керак. Янги ускуна 2020 йилда учирилиши кутилмоқда. 

ЖАКСА вице-президенти Саку Цунэтанинг айтишича, янги сунъий йўлдошни ишлаб чиқишда "Хитоми"нинг бузилишига сабаб бўлган барча хатолар эътиборга олинади. 

Эндиликда, япон мутахассислари сунъий йўлдошни бошқаришнинг техник имкониятларини яхшилаши лозим. Бу эса, уларнинг фазовий чиқиндилар билан тўқнашиб кетишларига йўл қўймаслиги керак.