Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўзининг сафдоши Эрол Олчак ва унинг 16 ёшли ўғлининг дафн маросимида кўз ёшларини тутиб тура олмади, деб маълум қилди NTV телеканали.

"Эрол менинг дўстим эди", деб айтди Эрдўған дафн маросимида.

Таъкидланишича, Олчак Эрдўған бошқарадиган Туркиянинг ҳукмрон партияси билан узоқ йиллар давомида ҳамкорлик қилган агентлик асосчиси бўлган. 

Эрол Олчак ўғли билан бирга Туркиядаги ҳарбий тўнтарувга уриниш вақтида ўлдирилган.  

Аввалроқ Эрдўған ҳарбий тўнтарувга уриниш вақтида ҳалок бўлган 7 кишининг дафн маросимида иштирок этаётгани видеоси чоп этилганди.