Туркия давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат осмонида патруль парвозларини ўтказишга кўрсатма берди, деб хабар қилмоқда Anadolu агентлиги. 

Назорат парвозларини F-16 қирувчи самолётлари Туркиянинг барча ҳудуди бўйлаб амалга оширади. 

Қайд этилишича, парвозлар ҳаво кенгликлари назоратини таъминлаш ва хавфсизлик чораларига риоя этиш мақсадида ташкил этилади. 

Эслатиб ўтамиз, Туркия қуролли кучлари таркибидаги бир гуруҳ исёнчилар, 16 июлга ўтар кечаси давлат тўнтаришини амалга оширишга уринишди.