18 июль – душанба куни эрталаб Москвага кучли сел келиб, момақалдироқ ва чақмоқ чақди. Пойтахтда об-ҳавонинг “оловранг” хавф даражаси эълон қилинди. Момақалдироқ ва сел натижасида Москва ва Калуга вилоятидаги 70дан ортиқ аҳоли пунктининг электр таъминоти ишдан чиқди.

Москва аэропортларининг онлайн-таблоси маълумотларига кўра, Домодедовода камида 25 та рейс, Шереметьевода эса 4 та рейс қолдирилган. Внуково аэропортида об-ҳаво шароити ноқулай келиши натижасида 2 та рейс сурилган. Арбат тоннелида сув тошиши туфайли ҳаракат тўхтатиб қўйилган. Бу ҳақида ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди. 

 “Арбат туннелининг ўтиш қисмида сув тошиши кузатилмоқда. Ҳозирга келиб, бу ерда транспорт воситаларининг, шу жумладан жамоат транспортининг ҳаракатланиши буткул тўхтатиб қўйилган”, - дея хабар беради матбуот хизмати. Бу ерда фавқулодда вазият вазирлиги вакиллари ҳамда ЙҲХДИ (Йўл ҳаракати хавфсизлиги Давлат инспекцияси) ходимлари иш олиб боришмоқда. Москвадаги ноқулай об-ҳаво шароити оқибатлари билан фотожамланмада батафсил танишинг.

Шмитовдаги турар жой олдида сув тошқини

Люблинодаги туннелда сув тошқини

Шмитовдаги турар жой олдида сув тошқини

Шмитовда  қулаган дарахт

Арбат туннелидаги машиналар

Шмитовдаги турар жой олдида сув тошқини

Шмитовда  қулаган дарахт