Инсон  табиатдаги жонзотлар ичида нафақат ўзининг ақлу-ҳуши, нодир хислатлари, балки тасаввур кучининг кенглиги билан ҳам ажралиб туради.  FUN-ART GROUP жамоаси ана шу фантазияларингизни ҳаётий воқеага айлантира олади.  Тўй, туғилган кун, хуллас ҳар бир   тантанали кунингизни аъло даражада ташкил этиб, орзуларингизни рўёбга чиқарамиз!

Кўпчилигимиз тўй маросимларимиз ноодатий тарзда, унутилмас ва ёқимли тассуротларга бой ўтишни шу билан бирга таклиф этган меҳмонларимизда йилларга татигувлик хотиралар қолдиришини истаймиз.  

Шундай экан FUN-ART GROUP жамоасининг ижодий ғоялари айнан сизнинг истагингизга ва ҳамёнингизга мос келади!

FUN-ART GROUP - Тўй, банкет, туғилган кун ва бошқа тантанали маросимларни олий даражада ташкиллаштиради.

Бизнинг профессионал видео ва фото хизматларимиз бахтли онларингизни бетакрор кўринишда бир умр мароқ билан томоша қилишингизга кафолат беради. Серқирра ижодкор дизайнерларимиз тўйхона ва хонадонингизни байрамона безатиб кўзларни қувната олишлари аниқ. Теле ва радио бошловчилар кечангизни файзли ўтишида катта хисса қўшадилар. Маҳоратли рақс гурухларимиз эса гўзалликка ошно қалбларга кўтаринки кайфият улашадилар. Меҳмонларни рақсга чорлаб, даврани хақиқий базмга айлантира оладиган вокал ансамблимиз сизга манзур келишига кафолат берамиз. Ўзбек ва Россия эстрадасининг ёрқин юлдузларини таклиф этишни хам бизга ишонинг. Карнай-сурнай гуруҳимиз эса ўзбекона шоу- дастурини тақдим этадилар десак муболаға қилмаймиз. Меҳмонларингизни илиқ қарши олиш учун дастёр модель қизларимиз ҳам хизматингизга шай.

Никоҳ оқшоми - биз ва яқинларимиз ҳаётидаги энг муҳим кун ҳисобланади. Бор -йўғи бир кунда ўтиб кетса-да, унинг профессионал ташкилотчилар томонидан саҳналаштирилиши ҳаётимизга қувонч ва унутилмас дақиқаларни ҳадя этади. Ушбу дақиқалар эса биз ва меҳмонларимиз учун бир умрга татигулик хотираларни улашади. Шундай экан, Сизнинг тўй маросимлари ва тадбирни ўтказиш борасидаги тасаввурингизни ўзгартириш, аниқроғи, ҳаёлингиздаги фантазиянгизни бир оз замонавийлаштиришнинг вақти келмадимикан?

FUN-ART GROUP агентлиги сизга энг янги ва замонавий сценарийлар, базм, никох кечалари учун ясатилувчи бетакрор декорацияларни тақдим этиб, бу борада сизнинг фикрларингизни ҳам инобатга олади. Аниқроғи, сизнинг дидингиз ва талабингиздан келиб чиққан ҳолда янада ажойиб ижодий янгиликлар ярата олади.  

Бизнинг жамоамиз ташкил  этган ҳар бир тадбир -инсонлар қўлидаги машъалага ўхшайди.  У кирган уйлардан бола кулгуси, она алласи ва  ота табассуми аримайди. Нима бўлганда ҳам у яхшилик ҳисси, гўзал хотиралар,  кўнгилларда  муҳаббат муждасини уйғотишга имкон беради.

Хоҳ у кўнгилочар дастур бўлсин, хоҳ бошқа расмий тадбир, ушбу куннинг сиз таклиф этган меҳмонларда қандай таассурот қолдириши сизга боғлиқ. Бу вазифани эса FUN-ART GROUP агентлиги жамоасига қўйиб беринг.

Ижтимоий ва реклама роликларини ҳам бизга буюртма қилсангиз адашмаган бўласиз. 

FUN-ART GROUP агентлиги жамоаси ўзи ташкил этган расмий тадбирнинг бадиий қисмига файз улашиб, меҳмонлар руҳини кўтариб юборади.
  
Фарзандингиз дўстлари ва ота-онаси билан мириқиб ўтказган туғилган кунини бир умр қувонч билан эслашини ва бундан ўзингиз ҳам олам-олам завқ олишни истайсизми? Унда бу кечани уюштириш учун ортиқча меҳнат ва ташвишлардан хавотир олманг.

Қўнғироқ қилинг ва фарзандингизнинг туғилган кунига ташриф буюриб, фақатгина дам олинг!

FUN-ART GROUP жамоаси нозик дидингиз ва кўнглингизга йўл топишга ҳаракат қилади ва сизни тўй ташвишларидан озод бўлган ҳолда барча истакларингизни амалга оширади ва буни аъло даражада уддалай олади ҳам.

FUN-ART GROUP- Биз ғоялар борасида  доим олға борамиз. Бир жойда қотиб қолмаймиз.
Шу ўринда эстрада хонандалари учун клип сценарийсини яратиб тасвирга олиб ҳақиқий санъат мухлисларига тақдим этишни хам профессионал даражада бажара олишимизни маълум қиламиз.
Биз вақтимизни зерикарли тадбирларга сарфламаймиз. Биз, сиз истаган дунёни ранг-баранг бўёқларда ва ҳақиқий кўринишда ўзгартиришга қодирмиз!”

Ҳаёт шавқ билан чалинган куйга ўхшайди. Фақат бу куйнинг таъсирини чин дилдан истасанг  юз йилларга татийди.  Келинг, ана шу ҳаёт куйини биз билан бирга чалинг. Даврамизга марҳабо!

Мурожаат қилсангиз бас, хизматингизга шаймиз!

Барча тўловлар чегирмалар орқали амалга оширилади.

Қолаверса, сиз бу ижодий кеча ва тўй маросимларни кредит орқали ҳам уюштириш имкониятига эгасиз.

Эслатиб ўтамиз, ушбу имкониятларнинг бари фақат бизда!

FUN-ART GROUP бу - Орзуларингиз рўёби!

Ҳозироқ қўнғироқ қилинг. Мурожаат учун телефонлар:  
+998935555533
+998951695533

Батафсил маълумотлар билан fun-art.uz сайти орқали танишиб чиқишингиз мумкин. Шошилинг!
Манзилимиз: Тошкент шаҳри, ZIP 100084
Юнусобод тумани, Ҳусниддин Асомов кўчаси,  30 А уй.
Минор масжиди қаршисида.

Реклама ҳуқуқи асосида.