Хитойнинг LeEco корпорацияси ХХРга етказиб бериш мақсадида Байкал сувини харид қилиш режасини билдирди. Бироқ, ҳозирча Россиянинг Иркутск вилояти ва LeEco ўртасида келишув имзоланганича йўқ. 

Экспертларнинг қайд этишларича, Байкал сувини Хитойга экспорт қилишни истаган компания кўл яқинида ўз заводини барпо этиши лозим. Ҳозирда, у ерда компания талабини қондира оладиган йирик ишлаб чиқариш қуввати мавжуд эмас, борлари халқаро сифат меъёрларига жавоб бермайди. 

Мутахассисларнинг фикрича, сифати жаҳон талабларига мос келадиган  маҳсулот ишлаб чиқарувчи заводни қуриш учун 1 млрд рублга яқин маблағ талаб этилади.