Истанбул ва Туркиянинг бошқа қатор ҳудудларидаги стратегик аҳамиятга эга муҳим объектларга Cobra ва Dragon махсус тузилмаларининг 1800 жангчиси жойлаштирилди. Бу ҳақда Anаdolu агентлиги хабар тарқатди.

Истанбул шаҳри полицияси бошлиғи Мустафо Каличкан шаҳар осмонида рухсатсиз парвоз қилган вертолётларни огоҳлантирмасдан уриб тушириш бўйича кўрсатма берган.

Айни вақтда Истанбул шаҳрида фавқулодда вазият жорий этилган.

17 июль куни ҳарбий тўнтаришга уриниш тарафдорлари ва ҳукумат кучлари ўртасида Истанбулнинг Сабиҳи Гекчен халқаро аэропорти яқинида ва Кўня шаҳридаги авиабазада тўқнашувлар содир бўлиб ўтди.