«Ливерпуль» жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп клуб раҳбарияти ёзги трансферлар давомида яна икки футболчи сотиб олишни мўлжаллагани ҳақида айтди. 

"Бизда яна трансферлар бўлишига аминман. Ўйнаш учун имконият бўлмаган жамоада қолишдан наф йўқ. Захира ўриндиғида ўтириши аниқ бўлган футболчилар бошқа жамоага кетади. Биз бир қанча ёш футболчиларни ижарага берамиз, бу аниқ.

Шу ёзда бир неча футболчилар жамоани бутунлай тарк этиши ҳам аниқ. Бундан ташқари бизга янги футболчилар келади. Трансферлар даричаси ёпилгунига қадар ҳали вақт кўп", - дея Клоппнинг сўзларини келтиради Goal.

Бундан олдинроқ, мерсисайдликлар жамоаси «Интер»дан Марсело Брозовични, «Барселона»дан Жереми Матьени,  «Аугсбург»дан Рагнар Клаванни сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Манба: Tribuna.uz