Бразилиялик ёзувчи ва шоир Пауло Коэльо саратон билан касалланган мурмансклик қизни қўллаб-қувватлади, деб хабар бермоқда FlashNord. Қизчанинг исми Екатерина Пудова бўлиб, ёши 7 да. 2014 йилда унга "буйракнинг ёмон сифатли ўсимтаси" ташхиси қўйилган. 

Пудова даволаниш вақтида учта операция, 17 та кимётерапия блокини бошидан ўтказган. Айни вақтда у Москвадаги Дмитрий Рогачев номидаги Болалар гематология, онкология ва иммунологияси федерал илмий-клиник марказида даволанмоқда.

"Бразилиялик шоир Пауло Коэльонинг ўзи Катяга салом йўлламоқда ва тезроқ тузалиб кетишини тиламоқда. Унинг китобларида миллионлаб китобхонлар саволларига жавоб топадилар", деб айтдилар Пудова яқинлари. Уларнинг айтишича, бундай "ажойиб салом" қизнинг тузалиб кетишига энг ижобий кўмак беради. 

Коэльо энг оммабоп замонавий муаллифлардан ҳисобланади. Унинг китобларининг барча тилларда чоп этилган умумий нусхаси 300 млн нусхага етади. Коэльонинг "Алкимёгар" номли китоби энг кўп таржима қилинувчи асар сифатида 2008 йилда Гиннесс рекордлар китобига киритилган.