Момақалдироқ Москва ва Калуга вилоятидаги 70дан ортиқ аҳоли пунктининг электр таъминотини ишдан чиқарди. Ҳозирга келиб, деярли барча аҳоли пунктларида электр таъминоти қайта тикланган. Бу ҳақида ТАСС агентлиги маҳаллий ФВВ маълумотига асосланиб, хабар қилди

 “Ноқулай келган об-ҳаво шароити натижасида Москва вилояти, Руз туманидаги саккизта аҳоли пунктида 2,2 минг киши истиқомат қилувчи 240 та уй электр токисиз қолди. Подмосковье Электросталида эса 34 та уйдаги 3 минг киши чироқсиз қолди. Калуга вилоятининг 62 та аҳоли пунктида 3,8 минг киши яшовчи 1,8 минг турар жой электр таъминотидан маҳрум бўлди”, - деди ФВВ вакили. 

Ҳозирда Электросталь ва Калуга вилоятида электр таъминоти тўлиқ қайта тикланган. Руз туманидаги тиклаш ишлари эса кечқурун якунланади.