Москвада синоптиклар ваъда қилган бўрон кўтарилди. Кўплаб туманларда момақалдироқ ва чақмоқ кузатилмоқда, ёмғир шаррос қуймоқда. Бу ҳақида ТАСС маълум қилди

“Гидрометцентр”дан хабар қилишларича, пойтахтда хавфли об-ҳавонинг “оловранг даражаси” қайд этилган. Марказий Россиянинг бошқа ҳудудлари ҳам бўрон хавфидан огоҳлантирилган. “18 июль куни Тверь вилоятида кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, шамолнинг тезлиги 15-20 м/с. Брянск ва Орловск вилоятларида ҳам кучли ёмғир ва дўл ёғади, момақалдироқ бўлади. 18-19 июлда Москва вилоятида кучли ёмғир ва дўл кузатилади, момақалдироқ бўлади, шамолнинг тезлиги 17 м/с”, - дея хабар берди об-ҳавони аниқлаш маркази. 

Ҳайдовчиларга машиналарини дарахтлар тагига қўймаслик, йўловчиларга эса – реклама банерлари ва йўл ҳаракати белгиларини четлаб ўтиш тавсия қилинди. 

13 июлга ўтар кечаси Москвада кучли момақалдироқ бўлиб, бўрон шаҳардаги 100дан ортиқ дарахтларни қулатган, 120дан ортиқ автомобиллар зиён кўрган. Ноқулай об-ҳаво натижасида 9 киши жабрланган.