Москванинг Щербин суди пойтахтдаги метрода Қуръонни ёқиб юборган 12 нафар неонацист устидан 10 йилгача бўлган муддатга қамоқ жазоси ҳукмини ўқиди. Бу ҳақда суд матбуот котиби Светлана Бехтина хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, суд томонидан уларга 5 йилдан 10 йилгача қаттиқ тартибли умумий калонияда озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Энг узоқ муддат кўп жиноий гуруҳ раҳбари, Тверь вилоятилик Александр Соколовга нисбатан тайинланган. Қўлга олинганларнинг аксарияти жиноят содир этган вақтда вояга етмаганлар ҳисобланган ва улар ҳамон мана шу мақомда туришибди. Уларга нисбатан 4,5 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган. Қолганлар эса 4 йилдан 6 йилгача қамоқ жазоси билан жазоланишган.