Анталия аэропортида полиция тўхташ талабига бўйсунмаган эркакни отиб ташлади, деб хабар бермоқда Ulusal телеканали.

Haberturk портали маълум қилишича, полиция ходимлари қочоқликда юрган маҳбусни йўқ қилишган. 

Маълум қилинишича, аэропортдаги полициячилар бинодан чиқиб, машинага ўтирмоқчи бўлган шубҳали эркакни сезиб қолишган. Полициячилар эркакка тўхташни буюришган, бироқ у буйруққа бўйсунмай, машинадан сакраб тушиб, ўрмонли боғ томон югура кетган. 

Шундан кейин полициячилар эркакка ўқ узишга мажбур бўлишган, оқибатда у ҳалок бўлган. Кейинроқ полицияда эркак Диёрбакирдан Анталияга келган, қамоқдан қочиб кетган маҳбус бўлганини аниқлашган.